Snack's 1967

Турнинг марказий учрашуви якунига етгач икки жамоа бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Равшан Ҳайдаров ("Пахтакор" жамоаси бош мураббийи): - Аввало, бугунги натижа билан "Андижон" жамоаси мухлисларини табриклайман. Ўйинга тўхталадиган бўлсам, Рустам Саидов бугун ўйин тизгинини қўлидан чиқариб юбориб, икки томон зарарига ишлайдига қарорларни чиқарди. Ҳамкасбимнинг Андижондаги фаолиятини аъло даражада баҳолайман. Ориф бу ерда ажойиб жамоа тузаётганлигига бугун яна бир бор амин бўлдим. Ташаббус жамоамиз томонида бўлгани билан стандарт вазиятдан киритилган голдан кейин ҳисобда ортда қола бошладик. Ҳисобда олдинга чиқиб олган майдон эгалари бор эътиборларини ҳимояга қаратдилар. Кўрган бўлсангиз, мезбонлар ҳужумчиси Бахтиёр Ҳамидуллаев ҳам бугун орқароқда тўп тепди.
Ориф Маматказин: ("Андижон" жамоаси бош мураббийи)- Мен ҳам ҳамкасбим каби ҳакамларга эътироз билдираман. "Пахтакор"га қарши доим қийин ўйин бўлган. Рақибимизга очколар сув ва ҳаводек керак эканлигини яхши яхши билардик. Шунинг учун шогирдларимга ҳимоя чизиғида бехато тўп тепиш лозим эканлигини уқтирдим. Шуҳрат Мирхолдиршоев жароҳат олиб қолганлиги боис уни мажбуран алмаштиришга мажбур бўлдим.

manba:championat.uz 251